У тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 м/кв ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб, унинг номига расмийлаштириб беришга ваъда беради. Бунинг эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Ҳоким ёрдамчиси келишилган пулни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, ҳоким ёрдамчиси муқаддам Жиноят Кодексининг 167, 168, 205 ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган шахс ҳисобланади.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.









