Тошкент вилояти ҳудуди чегараси ўзгариши мумкин

    Тошкент вилояти ҳудуди чегараси ўзгариши мумкин. Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси хабар берди.

    Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилган қарор лойиҳасида вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиққа келтириш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар таклиф қилинмоқда:

    - Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон Боёвут туманлари ва Ширин ш) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;

    - Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ. Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод ш) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилиши (Ўртадаги фарқ 36,8 га);

    - Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ҳудудига ўтказилиши;

    - Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилиши (Ўртадаги фарқ 12,5 га).

    Мазкур қарор лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates