Тошкент вилояти ҳунармандлари фарғоналик ҳунармандлардан тажриба алмашишяпти

    Марғилон шаҳридаги «Ёдгорлик» корхонаси, Фарғона туманидаги «Шоҳимардонсой» МФЙда Садоқатхон Мирзаева ташкил этган хотин-қизлар ҳунармандчилик марказлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

    2022 йил 18-20 февраль кунлари «Ҳунарманд» уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ж.Махкамов бошчилигида бир гуруҳ ҳунармандлар Фарғона вилоятига ташриф буюриб, вилоятда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда 2021 йилда ишга туширилган «Ҳунармандлар марказ»лари ва бу марказларда ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турилари билан танишиб, тажриба алмашдилар.

    Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказида миллий мато ва ипакли гиламлар тўқилиши ҳамда янги модель маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, Қўштепа туманидаги марказда ипак ва жун толасидан гилам тўқилиши, ҳамда каштачилик, Марғилон шаҳридаги «Ёдгорлик» корхонаси, Фарғона туманидаги «Шоҳимардонсой» МФЙда Садоқатхон Мирзаева ташкил этган хотин-қизлар ҳунармандчилик марказлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

    Шу билан бирга Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида меҳмонларга Фарғона вилоятидаги ҳунармандлар томонидан ишга туширилган интернет магазинлар ҳамда онлайн интернет платформаларда 20 яқин ҳунармандларни саҳифаларида ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш бўйича «Ҳунарманд» уюшмаси вилоят бошқармасини ички ва ташқи савдо бўйича мутахассиси К.Ҳасанова ва бошқарма бошлиғи Р.Мирзаахмедов томонидан презентация кўрсатилди.

    20 февраль куни эса Қўштепа тумани ҳудудидаги «Файз савдо комплекси» ва Марғилон шаҳридаги Ипакчилар шаҳарчасидаги савдо комплексларида ҳунармандларга ажратилган савдо расталари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар, деб хабар бермоқда «Ҳунарманд» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates