Тошкент вилоятида 2022 йилда 1 миллион 114 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди

    Тошкент вилоятида ўтган 2022 йилда 22 та туман ва шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали аҳолига 1 миллион 114 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

    Шунингдек, 221 минг 481 та ортиқ фуқаро хизматлардан мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали фойдаланди.

    Энг кўп фойдаланилган давлат хизматлари болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш 130 минг 419 та, кадастр паспортини бериш 93 минг 332 та, Mobil-ID бўйича 66 минг 386 та, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш 61 минг 601 та, нафақа тайинлаш бўйича эса 34 минг 337 ни ташкил этди.

    Энг кўп давлат хизматлари Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатилди. Жумладан, Ангрен шаҳрида 94 минг 319 та, Қибрай туманида 82 минг 79 та, Тошкент туман ДХМда эса 80 минг 886 та давлат хизматлари кўрсатилди.

    2022 йилда давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 28 минг 434 тани ташкил этган бўлса, шундан 6 минг 517 таси юридик шахслар, 11 минг 535 таси якка тартибдаги тадбиркорлар. 9 минг 990 таси деҳқон хўжалиги, 392 та оилавий тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтди. Давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 31 тани ташкил этди.

    Туман марказларидан узоқда жойлашган ҳудудларда ҳамда аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, вилоятда Давлат хизматлари марказининг 8 та филиаллари ташкил этилган бўлиб, 2022 йил давомида улар томонидан кўрсатилган хизматлар сони 23 мингдан зиёдни ташкил этди.

    Олис, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш мақсадида 82 минг 605 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

    Жорий йилда ҳам сайёр хизматлар кўрсатиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги режаларни белгилаб олдик.

    Мусажон Каримов,

    Тошкент вилояти адлия бошқармаси

    масъул ходими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates