Тошкент вилоятида 4 туп ёнғоқ дарахти рухсатсиз кесиб ташланди

    Ёнғоқ дарахти нафақат мевалари балки ҳар бир банди, барглари билан фойдали эканлиги фанда ҳам аниқланган. Аммо баъзиларга бунинг аҳамияти ҳам йўқ.

    Янги Ўзбекистон массивининг кириш қисми ҳудудида жойлашган «Д.С« МЧЖ масъул ходими томонидан савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини қурилиш учун мўлжалланган ер майдонидаги, 4 туп ёнғоқ дарахтини ҳеч қандай рухсатномаларсиз кесгани аниқланди.

    Бу ҳаракатлари билан ҳуқуқбузар «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг тегишли моддалари талабларини бузганлиги ва табиатга 247.500. 000 сўм миқдорида зарар этказгани аниқланди.

    Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб Тошкент вилояти Прокуратурасига юборилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates