Тошкент вилоятида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари назоратга олинди

    Кунлар совиб, ёғингарчиликлар бошланиши билан газ таъминотида сезиларли узилишлар юзага келаётгани сир эмас. Бу масала ҳукуматимиз томонидан кўриб чиқилиб, камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Мақсад аҳолини газ билан таъминлашда узилишларга йўл қўймасликка йўналтирилган.

    Куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятидаги 108 автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси соҳа мутахассислари ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан назоратга олинди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, газ ёнилғиси автомобилларга режа асосида етказиб берилмоқда. Шу боис, шохобчалар олдида автомобиллар тўпланиб, навбатлар юзага келмоқда. Кўрилаётган чоралар натижасида автомобилларга навбати билан, тартибли равишда газ қуйиш ишлари ташкиллаштирилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳудудларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.

    Жумладан, йўл-патруль хизмати инспекторларининг фаолияти газ қуйиш шохобчалари яқинида ташкил этилмоқда. Инспекторлар навбатда турган транспорт воситаларини тартибга олиш билан бир қаторда, уларнинг ҳайдовчилари ҳамда шохобча ишчи-хизматчилари билан ҳам профилактик суҳбатлар ташкил этмоқда. Бунда ҳайдовчиларга транспорт воситасини қиш мавсумига тайёрлаш, ёғингарчиликлар вақтида хавфсиз ҳаракатланиш асослари тушунтирилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates