Тошкент вилоятида Финляндия тажрибаси асосида туризм кластери ташкил қилинмоқда

    Айни дамда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили Тошкент вилоятида ҳам бўлиб, туризм соҳаси вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан “Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар” мавзусида муҳокама йиғилишини ўтказди.

    Унда Бўстонлиқ туманида “Белдерсой-Чимён-Нанай” халқаро дам олиш курортини ташкил этиш доирасида “Чимён туристик зонасини қуриш” лойиҳаси тақдимоти намойиш этилди.

    Тошкент вилояти Паркент туманининг туристик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган бир қатор лойиҳалар кўриб чиқилди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажанов томонидан “Green Hils” лойиҳаси тақдимоти алоҳида муҳокама қилинди.

    Унга кўра, Финляндия тажрибаси асосида бунёд этилган дам олиш масканини янада ривожлантириш мақсадида мазкур ҳудудда қишлоқ хўжалиги, эко ва спорт туризми кластерини ташкил қилиш юзасидан умумий қиймати 45 миллион доллар миқдоридаги маблағлар йўналтирилиши кўриб чиқилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates