Тошкент вилоятида ҳам кўчма эмлаш марказлари ўз фаолиятини бошлайди

    Саломатлик 30 июн 2021 1509

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси маълумотига кўра, эксперимент тарзда Зангиота туманидаги бозорлар, аҳоли гавжум жойларда санитария-гигиения қоидаларига амал қилган ҳолда COVID-19га қарши вакциналар билан эмлаш ишлари олиб борилади.

    Бу тадбир барча туман-шаҳарларда тегишли тартибда давом эттирилади, дея хабар берилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

    Бугунги кунда вилоятда касалланганлар сони 20 минг 229 нафарга етган бўлиб, ҳозирда муолажа ишлари олиб бориляпти. Касалхоналарда даволанаётганлар сони 349 тани ташкил қилмоқда. Жумладан, 29 июнь куни 61 фуқарода " COVID-19» инфекцияси аниқланган.

    Таҳлилларга кўра, мавсум бошидан буён Тошкент вилоятида жами 291 минг 607 доза коронавирусга қарши вакцина билан аҳолини эмлаш тадбирлари ўтказилди. Шундан: 65 ёш ва ундан юқори ёшдагиларга 81 минг 48 доза;

    Тиббиёт ходимлари - 73 минг 199 доза;

    Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари- 44 минг 93 доза;

    Мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари-21 минг 305 доза;

    Сурункали касаллиги бор фуқаролар-41 минг 241 доза;

    Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари – 14 минг 762 доза;

    Бошқалар – 15 минг 959 доза

    Ҳудуд аҳолиси 47 минг 149 доза “AstraZeneca”, 233 минг 224 доза “ZF-UZ-VAC2001» ва 11 минг 234 доза «СПУТНИК-V” вакциналари билан эмланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates