Тошкент вилоятида табиатга қарийб 700 миллиард сўм зарар етказилди

    Фуқаро А.Қ. Чирчиқ дарёсидан табиий қум-шағал қазиб олиб, «С.Қ.М» МЧЖ тош майдалаш цехига ташиб олиб кетаётгани маълум бўлди.

    Экологик назорат инспекцияси ходимлари Чирчиқ дарёси ҳудудида навбатдаги назорат рейд тадбирларини ўтказди.

    Рейд давомида фуқаро А.Қ. дарёдан 1 дона «Volvo» русумли экскаватор ҳамда ҲОWО русумли юк транспорт воситаси ёрдамида табиий қум-шағал қазилиб, «С.Қ.М» МЧЖ тош майдалаш цехига ташиб олиб кетилаётгани аниқланди.

    Натижада «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг ҳамда «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг талаблари бузилган.

    Давлат инспекторлари томонидан транспорт воситалари ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар жарима майдонига қўйилган.

    Юқоридаги қонунбузарлик натижасида табиатга 674 миллиард 048 миллион 699 минг 520 сўм миқдорида зарар етказилган.

    Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates