Қашқадарёда 6 туп чинор “чопилди”

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида мораторий талабларига зид равишда кўп йиллик чинор дарахтлари кесиб ташлангани бўйича хабарлар тарқалди.

    Қайд этилишича, Китоб тумани ҳокимининг 2019 йил 30 майдаги Х-3590/05-сонли қарорига асосан туман ҳудудидаги 4р23л автомобиль йўлининг 0-5 километр қисмида таъмирлаш ишлари олиб бориш жараёнида кўп йиллик дарахтларни кесишга рухсат берилган.

    Бу ҳақда Қашқадарё вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълумот берди.

    Маълум бўлишича, автомобиль юлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси давлат унитар корхонаси ва вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ўртасида 2019 йил 27 сентябрда расмийлаштирилган 09/40-1/19 сонли ҳисоб-фактурага асосан кесилган дарахтлар учун тегишли маблағ тўлаб берилган.

    Китоб тумани ҳокимининг 2019 йил 30 майдаги Х-3590/05 сонли қарори билан дарахтларни кесишга рухсат берилганлиги сабабли “Китоб юл қурилиш-таъмирлаш” МЧЖ ходимлари томонидан туман ҳудудидаги 4р23л автомобил юлининг 0-5 кмда жойлашган 6 та чинор дарахти 2024 йил 19 июнь куни кесиб олинган.

    Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates