Тошкент вилоятида яна 45 та нуқтада микро ГEС қурилади

    Энергетика 2 июл 2025 3520

    Маълумотларга кўра, микро ГEСлар қуриш учун жами 248 та ҳудудда ер майдонлари ажратилган.

    Қайд этилишича, вилоят ҳокимининг қарорида келтирилишича, Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари ҳудудида 45 та янги микро гидроэлектр станция (ГEС) қуриш учун 3,23 гектар ер майдони ажратилган.

    Мазкур қарор орқали микро ГEСлар қурилиши учун белгиланган жойлар асосан табиий сув оқимлари, каналлар ва ирригация тизимлари бўйлаб жойлашган. Бу эса катта маблағларсиз ҳам энергия ишлаб чиқариш имкониятини яратади.

    Микро гидроэлектр станциялар, катта масштабда қуриладиган ГEСлардан фарқли равишда, айниқса, қишлоқ жойларда электр таъминоти барқарорлигини ошириш, янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади, — дейилади хабарда.