Тошкент вилоятида йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун рейд ўтказилди

    Йўловчи ташиш, одамлар узоғини яқин қилиш шарафли ва айни чоғда масъулиятли иш. Бу фаолият билан шуғулланиш эса унинг ўзига хос талабларини билиш ва амал қилишни талаб қилади.

    Тўғри, бир қарашда булар унчалик ҳам мураккаб талаблар эмас. Бунинг учун, энг аввало, транспорт воситаси техник жиҳатдан соз бўлиши шарт. Кейин йўналиш эгаси – тадбиркордан лицензия олиш, тендер ғолиби бўлиш зарур. Энг муҳими ҳар куни йўналишга чиқишидан олдин транспорт воситасини механик текшириши, ҳайдовчининг соғлиғини шифокор кўрикдан ўтказиши керак. Шу талаблар бажарилса йўналишга чиқиб, халққа хизмат қилиш мумкин. Шунда ўзингиз хотиржам, йўлингиз бехавотир бўлади.

    Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари масаланинг ана шу жиҳатларини инобатга олиб, 142 та йўловчи ташувчи корхонада, 12 та автошоҳбекат ва 22 та бозор атрофидаги автотураргоҳларда профилактик суҳбатлар ўтказди. ЙПХ инспекторларининг эътибори йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилаётган қоидабузарликларни аниқлашга қаратилди.

    Ўтказилган рейдлар давомида йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган 54 та қоидабузарлик аниқланди. Булар ичида 10 та тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 21 та одам ташиш қоидасини бузган, 1 та светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган, 1 та ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган, 2 та қувиб ўтиш қоидасини бузган ва 20 та бошқа турдаги қоидабузарликлар аниқланди.

    Бундан ташқари Транспорт вазирлигининг вилоят бошқармаси ходимлари билан ўтказилган рейдларда лицензия олмасдан йўловчи ташиётган 17 та ҳайдовчи аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш” деб номланган 1763-моддасига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу моддага асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20а бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 50 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солинади.

    Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates