«Ой давомида юқори иссиқлик тўлқинлари дарахтлар танасига иссиқлик стрессини улашишда давом этмоқда.
Ҳатто тоғларда қишки уйқуга отланган бодом дарахтида қайта фаоллик ҳамда гуллаш даври кузатилибди.
Бу ҳудуд учун оммавий гуллашга ўхшамайди. Менимча, микроиқлим ёки дарахт илдизи атрофида иссиқлик узатиш тизимлари таъсири бўлиши мумкин (балки дарахт физиологиясида муаммолар бордир).
Аммо, шунга қарамай, бу ҳодиса тоғ ландшафти учун жуда ноодатий ҳодиса ҳисобланади», деб ёзади иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.