Бугунги кунда Тошкент шаҳри атрофида 1314 гектар майдонда фаолият юритаётган 631 та иссиқхонанинг 60 фоизи кўмирдан фойдаланмоқда. Ўзбекистон экологик партиянинг маълум қилшича, шаҳар ҳавосининг ёмонлашувида иссиқхоналарнинг ҳам зарари катта.
Шунингдек, ҳавонинг ифлосланишига кўплаб саноат корхоналарида ускуналарнинг маънан эскиргани ва аксарият корхоналар замонавий фильтрлар ўрнатиш ишлари етарли даражада амалга оширилмаётганлиги сабаб бўлмоқда.
"Ўзбекистон Экологик партияси атмосфера ҳавоси ифлосланишига оид ҳар қандай ҳолатдан чуқур хавотирда эканини билдиради ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан бу муаммога қарши тезкор чоралар кўриш зарурлигини таъкидлайди ва белгиланган тартибда депутатлик сўровини киритади" дейилади партия хабарномасида.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳавоси ифлосланиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун тизимли равишда депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб боришини қўшимча қилди.