Экологик вазиятни яхшилаш стратегияси лойиҳаларида Корея экология корпорацияси иштирок этади

    Корея экологик корпорацияси (K-eco) ижрочи директори Кванг Мёнг Ча бошчилигидаги корпорация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Экология вазири ўринбосари Искандар Қутбиддинов, вазирликнинг бошқарма ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

    Маълумот учун, аввалроқ Экология вазирлиги делегациясининг Корея Республикасига ташрифи чоғида «K-eco» компанияси билан Жиззах вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуриш бўйича 6,2 миллион долларлик грант шартномаси имзоланган эди.

    Йиғилишда 6,2 миллион долларлик молиялаштирилган учта асосий лойиҳа – Майдонтол, Данғара ва Шароф Рашидов полигонлари кўриб чиқилди. Шунингдек, мазкур лойиҳалар амалга ошириш босқичида эканлиги ва Ўзбекистоннинг экологик вазиятни яхшилаш стратегиясида муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида, хусусан, Майдонтол ва Данғара полигонларида иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича халқаро лойиҳалар билан боғлиқ икки томонлама ҳамкорлик имкониятлари муҳокама этилди.

    Хорижий делегация «K-eco» турли экологик лойиҳаларда фаол қатнашаётганини алоҳида таъкидлади. Улар орасида тоза атмосферани яратиш, ресурсларни қайта ишлаш учун барқарор жамият қуриш, хавфсиз яшаш муҳитини яратиш ва келажак учун институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш киради. Ташкилот ижтимоий институт мақомига эга бўлиб, экологик ташаббусларда фаол иштирок этади.

    Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистондаги экологик вазиятни сезиларли даражада яхшилаши мумкин бўлган янги технологияларни жорий этиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, асосий эътибор чиқиндихоналар ва чиқиндиларни бошқариш тизимлари учун инновацион ечимларни ишлаб чиқишга қаратилди.

    Якунда ўзбекистонлик мутахассисларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан яқиндан танишишлари, янги технологиялар ва амалиётлар бўйича малака оширишлари учун Кореяда тренинглар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates