«Тошкент-Хожикент-Тошкент» шаҳарлараро электропоездлар қатнови бекор қилинади!

    Транспорт 10 май 2022 1710

    «Тошкент-Хожикент-Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро электропоездлар қатнови вақтинча бекор қилинади!

    2022 йил 10 май соат 08:30 дан 11 май соат 06:30 га қадар «Тошкент МТУ» УК йўлсозлари томонидан «Тошкент-Хожикент» йўналишида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

    Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 10 майда «Тошкент-Хожикент-Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган 6429, 6430, 6435, 6436, 6437, 6441 ҳамда 11 майда ушбу йўналишда ҳаракатланадиган 6442, 6440-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.

    11 май соат 06:30 дан бошлаб, ушбу шаҳарлараро ҳаракатланадиган электропоездлар ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати «Oʼztemiryoʼlyoʼlovchi» AЖ маълумотига таяниб.

    Шунингдек хабар орқали «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраши маълум қилинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates