Тошкентда 7 нафар бола ҳовузда чўкди - 1 нафар бола вафот этди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 7 нафар бола хонадонлардаги ҳовузда чўкиши оқибатида 2 нафари вафот этганлиги ҳақида хабарлар чиқарилганди.

    Мазкур ҳолатлар прокуратура органлари томонидан ўрганилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.

    Аниқлик киритилишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жорий йилнинг 12 май кунидан 10 июль кунига қадар Тошкент шаҳрининг турли ҳудудлардаги яшаш манзилларидан 7 нафар вояга етмаган болани чўкиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган.

    Шундан 4 нафар вояга етмаган болага даволанишдан сўнг яшаш манзилларига рухсат берилган, 2 нафар вояга етмаган бола даволанмоқда, шундан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

    Шунингдек, 1 нафар бола қаровсиз қолиши оқибатида хонадондаги бассейнга тушиб кетиб вафот этган. Бола тиббий муассасага олиб борилган вақтда унда биологик ўлим қайд этилган.

    Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates