“Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси”

    Марказий Осиёда илк бор 3D форматда ишлаб чиқилган тўлиқ метражли анимацион фильм прьемера қилинди

    19 декабрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси” анимацион фильми кенг томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.

    Анимацион фильм 5 ёшдан катта болалар учун мўлжалланган бўлиб, фантастик саргузашт жанрида, замонавий халқаро анимация стандартлари талабларига мувофиқ ишланган.

    Фильмнинг ғоявий йўналиши дўстлик, жамоавийлик, жасорат, инсоф, масъулиятни ҳис этиш, ёвузликка қарши бирлашиб курашиш ва инсонпарварлик каби умуминсоний қадриятларни тарғиб этишга қаратилган.

    Тўрт дўст – Темур, Улуғбек, Бобур ва Жалолиддин тасодифан сеҳрли портал орқали ихтирочи Замоннинг қароргоҳига тушиб қоладилар. Ва ана шундан бошлаб уларнинг Сеҳрландияга сирли саргузаштларга бой саёҳатлари бошланади. У ерда улар вақт машинасини ўғирлаб, оламга эгалик қилмоқчи бўлган ёвуз Олабўжи ҳамда унинг қўшинига қарши курашадилар.

    Фильм қаҳрамонларига Абдураҳим Абдукаримов (Жалолиддин), Улуғбек Шодибеков (Темур), Жаҳонгир Хўжаев (Бобур), Бадриддин Ҳусниддинов (Улуғбек), Собиржон Раҳимжонов (Бобо), Шаҳзода Муҳаммедова (Биби), Беҳзод Муҳаммадкаримов (Замон), Боир Холмирзаев (Олабўжи), Алишер Узоқов (Бўжи) ва бошқалар овоз берган.

    Мазкур анимацион фильм болаларда ижобий қаҳрамонлик образини шакллантириш, ўз-ўзига ишонч, фидойилик, эзгуликка интилиш, Ватанга муҳаббат ва жамият олдидаги масъулият ҳисларини кучайтиришга хизмат қилади.

    Тадбирда ижодий жамоа, маҳаллий ва халқаро медиа вакиллари, хусусан, The Walt Disney Company вице-президенти, етти карра “Emmy Award” халқаро телевизион мукофоти совриндори Ҳайма Вашингтон, шунингдек, соҳа мутахассислари, маданият ва санъат намояндалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Фильм яратилиши доирасида рақамли ўйин, болалар учун китоб ва тематик сувенир маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳанинг комплекс тарғибот ва медиа йўналишларини кенгайтиришга хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates