Танлов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида табиат ва атроф-муҳитни асраб-авайлашни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди. Унда мусобақанинг якуний босқичига қадар етиб келган 28 нафар ёш иқтидор эгалари иштирок этди.
Маълумот учун, жорий йил июнь-июль ойларида танловнинг саралаш босқичлари ўтказилди. Танловнинг мактабгача таълим ташкилоти босқичида 30 352 нафар тарбияланувчилар ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашишди. Уларнинг 18 057 нафари ўғил бола, 12 295 нафари эса қиз болалардир. Танловнинг туман (шаҳар) босқичи 7 375 нафар, вилоят босқичи эса 416 нафар тарбияланувчини қамраб олди.
Ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин — Мустафо Абдураҳмонов (Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 7-ДМТТ тарбияланувчиси);
2-ўрин — Улуғбек Акбаров (Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 31-ДМТТ тарбияланувчиси)
3-ўрин — Ҳабибулло Мадатов (Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 4-ДМТТ тарбияланувчиси).
Қизлар ўртасида:
1-ўрин — Айсанем Сапарбаева (Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 35-ДМТТ тарбияланувчиси);
2-ўрин — Зилола Султонмуродова (Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги 2-ДМТТ тарбияланувчиси)
3-ўрин — Саодат Дўстмуродова (Бухоро вилояти Пешку туманидаги 19-ДМТТ тарбияланувчиси).
Якунда танлов ғолибларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.








