БМТ: Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари туфайли камида 21 минг бола ногирон бўлиб қолди

    2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Фаластин анклавидаги ҳарбий ҳаракатлари оқибатида Ғазо секторида камида 21 минг бола ногирон бўлиб қолди.

    Бундай маълумотларни БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси экспертлари Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

    Уларнинг маълумотларига кўра, Ғазода 40,5 мингга яқин бола урушда жароҳат олган. Қайд этилишича, 2023 йилнинг 7 октябридан 2025 йилнинг 21 августига қадар 157 мингдан ортиқ Ғазо аҳолиси жароҳат олган ва уларнинг 25 фоиздан ортиғи умрбод ногирон бўлиб қолиш хавфи бор, деб хабар берди tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates