Ўзбекистонда болалар қашшоқлиги 4 йилда икки баравар қисқарди — UNICEF

    2021–2024 йилларда Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушган. Бу – тўрт йил ичида 10 фоизлик камайишдир.

    Бу ҳақда Наманганда бўлиб ўтган халқаро форумда UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Cастижио маълум қилди.

    У ўз маърузасида айниқса, ижтимоий нафақалар, болалар учун моддий ёрдам ва пенсиялар камбағалликни камайтиришда муҳим омил бўлганини таъкидлаб ўтди. Агар ушбу ёрдамлар бўлмаганида, болалар камбағаллиги даражаси кескин ўсиши мумкин эди.

    Шунингдек, инсон капитали ривожи учун давлат кафолатлаган универсал хизматлар – таълим, соғлиқни сақлаш ва болаларни ҳимоя қилиш муҳим пойдевор ҳисобланади.

    Cастижио хонимнинг таъкидлашича, болалар камбағаллигини қисқартириш ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг марказида туриши зарур. UNICEF Ўзбекистон ҳукуматини кўп тармоқли ёндашув асосида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates