Тошкентда 9 ёшли қизни уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

    Автобус белгиланмаган жойда йўловчини туширган ва йўловчи эса йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган.

    Тошкентда 9 ёшли ўқувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар берди.

    Аёл BYD машинасини белгиланганидан юқори бўлган тезликда бошқариб бораётиб, автобусдан тушган ҳолда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган ўқувчини уриб юборган ва 9 ёшли қизалоқ олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этганди.

    Ҳодиса вақтида шаҳар йўналишида ҳаракатланиб келаётган автобус белгиланмаган жойда йўловчини туширган. Шу вақтда 1983 йилда туғилган аёл ҳайдовчи М.А. бошқарувидаги «BYD Song Plus» русумидаги автомашина автобус ортидан чиққан ва йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган қизни уриб юборган.

    Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан эълон қилинган ҳукмга кўра, М.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, инсон ўлимига олиб келган бўлса) бўйича айбли деб топилди. Суд ҳукмига мувофиқ, у 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва 2 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

    No date selected
    май, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates