баннер
24 апр 2025
00:10

    Тошкентда аҳолидан коммунал хизматлар учун келиб тушган маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

    Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида аҳолидан коммунал хизматлар учун келиб тушган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ масъул шахслари жиноий жавобгарликка тортилди.

    Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилди.

    Ўтказилган текширувларда “V.E.” ЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан коммунал хизматлар учун келиб тушган 264,7 млн сўмни МЧЖнинг ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech