Хоразмда ота ўз ўғли, келини ва набирасини отди

    Янгиариқ маҳалласида истиқомат қилувчи 1954 йилда туғилган шахс, оилавий келишмовчилик сабабли, 1974 йилда туғилган ўғлини уйида сақлаб келаётган ов қуроли билан қасддан отиб ўлдирган.

    Бу ҳодиса шу йилнинг 19 февраль куни Янгиариқ туманининг Янгиариқ маҳалласида содир бўлиб, ижтимоий тармоқлар ва жамоатчилик ўртасида катта шов-шувга сабаб бўлди.

    Жиноят тафсилотларини Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла аҳли иштирокида ўтказилган йиғилишда туман прокурори жиноят тафсилотларини очиқлади. Айтилишича, бобо келини ва неварасига ҳам ўқ отиб, оғир жароҳат етказган.

    Ушбу жиноят тергов-тезкор гуруҳи томонидан қисқа муддатда фош этилиб, гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    – Мазкур оила аъзолари билан кўп маротаба суҳбат ўтказганмиз, – дейди “Янгиариқ” МФЙ раиси Отабек Назарий. – Маҳалламиз профилактика инспектори билан бирга бориб ов қуролини тўғри сақлаш борасида ҳам жуда кўп профилактик тушунтиришларни олиб бордик. Маҳалламиз учун жуда ёмон ҳолат бўлди бу ҳодиса. Бу мудҳиш воқеанинг асл сабабчиси ичкиликдир. Спиртли ичимликни меъёридан ортиқ истеъмол қилган ота оила аъзолари билан келишолмай қолган. Ўртада жанжал чиқиб, мудҳиш қотиллик жинояти содир бўлган. Уч йилдан буён маҳалламизда биронта жиноят содир этилмаган эди. Бундан кейин ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича маҳалла еттилиги, фаоллар билан биргаликда мунтазам ишлаймиз.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates