Қайд этилишича, шу йил 5 февраль куни фуқаро С.М. шаърий никоҳидаги турмуш ўртоғи Ж.М. билан ўзаро жанжал оқибатида С.М. хўжалик пичоғи билан Ж.М.ни қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани прокуратураси томонидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва С.М. процессуал тартибда ушланиб, “қамоққа олиш“ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатлари алоҳида назоратга олинган, тергов ҳаракатлари давомида ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.