Тошкентда ёнғин чиққан уйдан икки йигит пичоқланган ҳолда топилди

    Воқеа-ҳодисалар 9 апрел 2025 682

    Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

    “Millar” дастурида хабар қилинишича, Тошкент шаҳри Сергели туманида икки шахс уйига келган меҳмон томонидан пичоқланган.

    Маълумотларга кўра, шу йилнинг 7 апрель куни гумонланувчи йигит танишининг уйига меҳмонга келган. Орадан кўп ўтмай улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг гумонланувчи ошхонадаги ўткир тиғли жисм билан икки нафар йигитни пичоқлаган ва жиноятини яшириш мақсадида уйни ёқиб юборган.

    Шифокорларнинг таъкидлашича, йигитлар жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган ва уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Улардан бири беш маротаба, яна бири эса 7 маротаба пичоқлангани айтилган.

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а“ банди (Қасддан икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates