Маълум қилинишича, Миробод тумани истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, “Юксак” ва “Қўқон” подстанцияси оралиғидаги 110 кВли кабел тармоғини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу мунсабати билан, Миробод туманидаги Авлиё ота кўчаси ҳамда ушбу кўчанинг Нукус ва Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчалари билан кесишмалари 22 апрелдан 10 кун муддатга ёпилади.
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.