Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг тахминан август ойларида 1997 йилда туғилган Л.М. Шайхонтоҳур туманида жойлашган яшаш хонадонида фарзанди 2020 йилда туғилган Р.С.га қўпол муносабатда бўлиб жаҳл устида урган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (“Қийнаш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.