Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “12-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги “King Long” русумли, давлат рақами 01|405 LKA бўлган, 131-сонли йўналиш ҳайдовчиси Қ.А (1974 йил туғилган, иш стажи 32 йил) бошқарувидаги автобус, Олмазор тумани Талабалар кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, “Мусиқа мактаби” қаршисида “Cobalt” ва “Tracker” русумли енгил автотранспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси “Cobalt” русумли автомобиль ҳайдовчиси айби билан содир этилган бўлиб, ҳодиса оқибатида “Tracker” русумли автомобиль ҳайдовчиси К.Ф, йўловчиси Т.М ва Э.А лар енгил тан жароҳати олган, “Cobalt” ва “Tracker” русумли енгил автотранспорт воситалари ҳамда автобус техник шикастланган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олган вафот этганлар йўқ. Барча жабрланувчиларнинг аҳволи яхши.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганлигини маълум қиламиз, — дейилади хабарда.









