Тошкентда боғча боласини калтаклаган тарбиячига чора кўрилди

    Болалар омбудсманига Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро боғча тарбиячиси фарзандини калтаклагани бўйича мурожаат қилди.

    Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

    Қайд этилишича, боланинг ота-онаси 2021 йилда туғилган фарзанди хусусий мактабгача таълим муассасасида тарбияланишини, шу йилнинг 29 июнь куни навбатчи тарбиячи Ш.К. (аёл) фарзандини уриб, ҳақоратлагани бўйича мурожаат қилган

    Маълумотларга кўра, И.Н. нинг айтишича, ҳолат юзасидан муассаса мудирасига мурожаат қилиб, видеотасвир нусхасини олмоқчи бўлганида мудира томонидан рухсат берилмаган ва тарбиячига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган.

    Болалар омбудсманининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўрови асосида мазкур ҳолат вазирлик мутасаддилари томонидан ўрганилди.

    Ўрганиш натижасида боғча тарбиячиси Ш.К. га нисбатан "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди.

    Шунингдек, муассасанинг кейинги фаолияти давомида болаларга тазйиқ ҳолатларига йўл қўймаслик устидан вазирлик тизимли назорат қилиши билдирилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates