Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро озиқ-овқат кўргазмаси Саудия Арабистони ОАВ нигоҳида

    Саудия Арабистонидаги етакчи онлайн нашрлардан бири - «Alharir.info» веб-сайтида «Тошкентда «Uz Food 2023» халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш технологиялари кўргазмаси ўтказилади» сарлавҳали ахборот материали жойлаштирилди.

    Нашрда озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларни ишлаб чиқариш технологияларига бағишланган «Uz Food 2023» халқаро кўргазмаси тадбирлари 28-30 март кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон кўргазма маркази» мажмуасида бўлиб ўтиши хабар қилинган.

    «Iteca Exhibitions» халқаро кўргазмалар компанияси ушбу халқаро тадбир муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказди, - дейилади материалда. -Ташкилотчиларга кўра, кўргазмада тадбирларида 28 давлатдан 280дан ортиқ компаниялар ўз маҳсулотлари билан иштирок этиши кўзда тутилган.

    «Alharir.info» веб-сайтининг ёзишича, «Uz Food 2023» халқаро кўргазмасида Ўзбекистон, Австрия, Озарбайжон, Беларусь, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Латвия, Литва ва Малайзия компаниялари йирик стендлар билан қатнашишни режалаштирган.