Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Хабарда айтилишича, ушбу огоҳлантириш юборилганидан кейин 5 (беш) кун ичида қарздорликни бартараф этмаган 6 минг та абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига бугундан вақтинча чеклов жорий этилди.
Айни пайтда Тошкент шаҳри кесимида чиқинди хизматларидан жами 582 млн сўмдан ортиқ дебитор қарздорлик мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши биланоқ дарҳол ечилади.
Маълумот ўрнида: ушбу тартиб 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди. 2025 йилнинг 1 июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб қўлланилмоқда.
Санитар тозалаш корхоналари чиқинди тўловларини ҳисоблашда аниқлик ва ҳаққонийлик учун жавобгар ҳисобланади!
Мазкур тартиб жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилади.








