Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар тўловларни фақат:
- Agentlikning “Toza makon” billing тизими орқали,
- Электрон тўлов тизимлари орқали,
- Интернет алоқаси йўқ масофавий аҳоли пунктларида истисно тариқасида – банк кассалари ёки “Ўзбекистон почтаси” орқали амалга ошириши мумкин.
Бу чоралар аҳолига қулайлик яратиш, ҳисоб-китобларда шффофликни таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда.
Қарздорлар қисқа хабарнома (SMS) орқали хабардор қилинганидан сўнг, тўловларни тўлашга имкон яратилгунча электр энергияси учун тўловлар вақтинча чекланиши мумкин.
Шунингдек, тўланган маблағлар санитар тозалаш корхоналари ва чиқиндини қайта ишлаш ва ёқиш заводларига ҳақ тўлаш учун ишлатилади.








