Ўзбекистонда 15 кунда 243 минг тонна чиқинди тозаланди

    “Тозалик ва озодалик ойлиги” доирасида республика бўйлаб кенг кўламли тозалик тадбирлари ўтказилиб, фақат дастлабки икки ҳафтадаёқ 243 минг тонна чиқинди йиғиштирилди.

    Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, мамлакатимизда 15 октябрдан 15 ноябргача “Тозалик ва озодалик ойлиги” эълон қилинган бўлиб, унинг доирасида барча ҳудудларда ободонлаштириш ва санитария ишлари амалга оширилмоқда.

    Жумладан, ойликнинг дастлабки 15 куни давомида 19 мингдан зиёд санитария ва ободонлаштириш соҳаси ходимлари иштирокида 32 099 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 16 887 та жамоат жойида тозалик ишлари бажарилди.

    Бу жараёнда 28 937 та махсус чиқинди ташувчи ва юкловчи техника фаолият юритди. Натижада республика ҳудуди бўйлаб жами 243 278 тонна чиқинди йиғиштирилиб, чиқинди ташлаш тизими янада самарали ташкил этилди.

    Шу билан бирга, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Прокуратура, ИИБ, Миллий гвардия ва Экологик давлат назорати инспекцияси ходимлари иштирокида назорат тадбирлари ўтказилди. Уларнинг давомида 36 788 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

    Тозалик тадбирларида давлат ташкилотлари ва идораларининг 22 500 нафар ходимлари ҳамда 10 дан ортиқ ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳам фаол қатнашди.

    Эслатиб ўтамиз, “Тозалик ва озодалик ойлиги” доирасидаги ишлар йил якунигача изчил давом этади. Ташкилотчилар ҳар бир фуқарони мамлакат ободлиги йўлида тозалик тадбирларида фаол иштирок этишга чақирмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates