Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган “закладчиклар” ушланди

    Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ойлиги доирасида ИИО, ДХХ ва МГ ходимлари ҳамкорлигида тезкор рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, ойлик доирасида октябрь ойининг 10 куни давомида ана шундай ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи 32 нафар шахс ушланган. Уларнинг ёнидан ва яширган жойларидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

    Барча ҳолатлар юзасидан Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Эслатиб ўтамиз! Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддасига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан суд томонидан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates