Тошкентда синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқараётган лаборатория аниқланди

    Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ИИВ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларини аниқлашга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, қўлга олинган шахс бир нечта манзилда жойлашган гиёҳвандлик моддалар лабораториясидан фойдаланиб, синтетик гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келгани аниқланган.

    Шунингдек, фуқаронинг Тошкент вилоятида жойлашган хонадони кўздан кечирилганида синтетик гиёҳвандлик воситалари, турли хил контейнерлар, қўлқоплар, тарози, газга қарши ниқоблар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

    Шу куни тезкор тадбир давомида биринчи лабораториядан 4,8 килограмм, иккинчи хонадондан қарийб 10 килограмм, жами 14 килограмм 795 грамм умумий нархи тахминан 1 миллион долларга тенг синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб, ашёвий далиллар Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ томонидан экспертизадан ўтказилган.

    Марказ хулосасига кўра, олинган моддаларнинг барчаси синтетик гиёҳвандлик моддалар экани ўз тасдиғини топган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси тайинланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates