“Ҳаво компрессори”га яширилган гиёҳвандлик воситаси фош этилди

    Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда “Ғишткўприк” чегара божхона постида тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси хабар берди.

    Қайд этилишича, юртимизга кириш учун пост орқали пиёда ҳаракатланган фуқаронинг қўл юклари кўздан кечирилганда сумкадаги “ҳаво компрессори” ичига яширинча жойлаштирилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, 9 дона полиэтилен пакетларга ўралган, кукунсимон, ўткир ҳидли моддалар борлиги аниқланди.

    Марказий божхона лабораториясининг экспертиза натижаларига кўра, жами оғирлиги 4,3 кг ташкил этувчи мазкур моддалар “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates