1978 йилда туғилган А.Ф., 1980 йилда туғилган М.А. ҳамда 1983 йилда туғилган А.Г.(аёл) ушбу жиноий гуруҳнинг аъзолари сифатида фаолият юритганлиги аниқ бўлган.
Гуруҳнинг фаол аъзолари бўлган А.Ф. ва М.А. Тошкент шаҳрида жойлашган “Автомобиль бозори”, “Жомий бозори” ва “Бектўпи бозорлари”да бўёқ тарқатиш ва сотиш билан шуғулланиб, бизнес ҳамкорлари ҳамда яқин қариндошларига Telegram ижтимоий тармоғида ташкил қилган бир нечта гуруҳлари орқали “Ҳизб ут-Таҳрир” материалларини тарқатиб, уларни “таҳрирчилар” сафига аъзо бўлишга даъват қилишган.
Ушбу шахсларнинг жиноий ҳаракатлари “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг фаол ёлловчилари ҳисобланган, айни пайтда халқаро қидирувда бўлган Маҳмуд Абдулмўмин (1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, Холдаров Махмуджон Абдумаликович) ва Ислом Абу Ҳалил (1984 йилда Наманган вилояти Наманган шаҳрида туғилган Нурматов Исмоил Иброхимович)лар томонидан бошқарилган.

«Маҳмуд Абдулмўмин»

«Ислом Абу Халил»
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.









