Тошкентда ижара нархлари пасаймоқда

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Тошкент шаҳрида март ойида хонадонлар учун ижара нархларининг ўзгаришини таҳлил қилди: нархлар пасайишда давом этган.

    Таҳлил натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Маълумки, ўтган йил хонадонлар учун ижара нархлари ўса бошланган ва октябрь ойига келиб, ўзининг энг юқори нуқтасига чиққан, сўнгра пасая бошлаганди.

    OLX.uz маълумотлар базасига кўра, ўшанда шаҳар бўйича ўртача таъмирланган хонадон учун ижара нархи 526 АҚШ долларига чиққанди. Жорий йилнинг март ойида ижара учун ўртача нархлар феврал ойидагига нисбатан 2 фоиз пасайган ва 411 АҚШ долларини ташкил этган.

    Ўртача таъмирланган 2 хонали уй учун ижара нархи 340 доллардан (Сергели) 460 долларгача (Яккасарой) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 411 долларни ташкил этган.

    3 хонали уйлар учун эса нархлар 380 доллардан (Сергели) 600 долларгача (Миробод) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 480 АҚШ долларини ташкил этган.

    Таъмирланган 1 хонали уй учун ўртача ижара нархи 320 долларни, 4 хонали уй учун 600 долларни, 5 хонали уй учун 660 долларни ташкил этган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates