Берлин метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий қилиш таклиф қилинди

    Берлин метросида зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли фақат аёллар учун вагонлар жорий этилиши керак. Бу ҳақда “Яшиллар” партиясидан Берлин депутатлар палатаси аъзоси Антье Капек маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, сўнгги 10 йил ичида Берлин жамоат транспортида жинсий жиноятлар сони 3,6 баробарга ошган. Биргина ўтган йилнинг ўзида Берлин метросида 391 та шундай ҳодиса қайд этилган, жумладан, 145 таси метрода, 132 таси электр поездларида (S-Bahn).

    “Капек станцияларда фавқулодда чақирув тугмалари ва видеокузатувлари билан аниқ белгиланган жойларни, шунингдек, машинист орқасида ёки поезд охирида фақат аёллар фойдаланиши мумкин бўлган вагонларни жорий қилишни таклиф қилмоқда”, деб ёзади “Bild рус тилида” телеграм-канали.

    Депутат Японияни мисол қилиб келтирди, у ерда бундай вагонлар эрта тонгдан соат 10.00 гача ва соат 17.00 дан соат 21.00 гача ажратилади. Истисно тариқасида ногиронлар аравачаси фойдаланувчилари ва 12 ёшгача бўлган ўғил болаларга ҳам ундан фойдаланишга рухсат берилади, деб хабар беради eadaily.com.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates