Тошкентда “Laсetti” ва икки пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Шу йилнинг 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида “Laсetti” русумли транспорт воситаси икки нафар пиёдани уриб юбориб, йўл четидаги дарахтга тўқнашди.

    Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида ҳайдовчи 1985 йилда туғилган С.К. “Laсetti” русумли автомашинасини бошқариб келаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 нафар пиёда 1953 йилда туғилган С.К. ва 1960 йилда туғилган К.С.ларни уриб юбориши ва руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахт поясига тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

    ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва пиёдалар олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек яна бир пиёда 1960 йилда туғилган К.С. шифохонага олиб кетилган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates