Тошкентда “Мўъжизалар даври” хайрия ярмаркаси ўтказилди

    Пойтахтимизда 21-«Мўжизалар даври» йиллик хайрия ярмаркаси ўтказилди.

    Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, кўргазманинг асосий мақсади ижтимоий кўмакка муҳтож ва ногиронлиги бор болаларнинг ўзини ҳар томонлама намоён қилишига, иқтидорларини шакллантиришига, келажакда етук кадрга айланишига ва тўлақонли ҳаёт қуришига барча шароитларни яратиб бериш кераклигини кўрсатишдан иборат эди.

    Бундан ташқари, ишбилармонлар, хайрия ва халқаро ташкилотлар вакиллари, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларнинг эътиборини ногиронлиги бор, етим ва оғир шароитда яшайдиган болаларга қаратиш, болаларнинг ижодий ташаббусларини ҳар томонлама рағбатлантириш ҳам мақсад қилинган.

    Тадбирда маҳаллий ва хорижлик экспертлар, шунингдек, 100 нафардан ортиқ кўнгиллилар ва ногиронлиги бор болалар манфаатига қаратилган комплекс дастурларни амалга оширувчи 20 дан ортиқ ташкилотлар, хусусан, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, меҳрибонлик уйлари ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

    Хайрия акциясининг очилиш маросимида туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев сўзга чиқиб, Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовнинг табригини ўқиб эшиттирди.

    Таъкидлаш жоизки, ярмаркада 400 нафар бола томонидан 2000 дан ортиқ ижод намуналари: расмлар, откриткалар, юмшоқ ўйинчоқлар, зардўзлик, каштачилик, заргарлик намуналари ва бошқа кўплаб буюмлар иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди. Шунингдек, чегарасиз туризм, экологик масъулиятни ошириш, экотизимларни сақлаш ва табиатга ҳурмат борасидаги билимларни оммалаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    Ногиронлиги бор ёшларнинг фаоллигини оширишга қаратилган учрашувлар, маҳорат дарслари, катта муваффақиятларга эришган ногиронлиги бор инсонлар, Паралимпия ўйинлари совриндорлари ва Ҳамдўстлик мамлакатлари меҳмонлари иштирокида видео интервьюлар ўтказилди.

    Кўргазмадан тушган маблағлар болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида масъул иштирокчи ташкилотларга ажратилади.

    Маълумот учун, «Мўъжизалар даври» Марказий Осиёдаги ягона платформа бўлиб, у ногиронлиги бор ёшларни касбга йўналтириш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни илгари суради. Хайрия ярмаркаси 2003 йилдан буён ҳар йили кўнгиллилар ташаббускор гуруҳи томонидан ўтказиб келинмоқда. 2020 йилда Ўзбекистон кўнгиллилар уюшмаси ташкил этилиши билан яна давом эттирилди. Бугунги кунга қадар «Мўъжизалар даври» лойиҳаси 4500 дан ортиқ кўнгиллиларни ўз атрофига бирлаштирган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates