Тошкентда «Музейлар ҳафталиги» бошланди. Кириш бепул 

    Туризм 3 сентябр 2022 1499

    Жорий йилнинг 2 сентябридан «Музейлар ҳафталиги» тадбири бошланди. 

    Унга кўра, келгуси етти кун мобайнида ҳамюртларимиз учун қуйидаги музейларга кириш бепул:

    — Ўзбекистон Давлат санъат музейи;
    — Абдулла Қодирий уй музейи;
    — Юнус Ражабий уй музейи;
    — Ўроль Тансиқбоев уй музейи;
    — Тамарахоним уй музейи;
    — Сергей Есенин уй музейи.

    Таъкидлаш керакки, ҳамюртларимиз бир ҳафта давомида музейларга ташриф буюриб, миллий музей фондига киритилган ашёлар ва коллекциялар билан танишишлари мумкин.

    Маълумот учун, «Музейлар ҳафталиги» тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарори 8-иловасидаги низомга кўра ҳар йили 2–8-центабр кунлари ўтказилиши белгилаб қўйилган.

    Эслатиб ўтамиз, ҳар ойнинг биринчи якшанбасида ҳам музейларда «очиқ эшиклар куни» ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates