Ҳолат юзасидан Экология вазирлиги давлат назорат инспекцияси ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди. Рейд давомида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро яшаш манзилида 1 дона Нил тимсоҳини сақлаётганлиги аниқланди.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг «Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 736-сон қарорига асосан, 2025 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан (рўйхат асосида) ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳамда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди.
Тимсоҳ Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Ҳуқуқбузарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 92прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилди.