Тошкентда ноқонуний ташқи рекламаларни олиб ташлаш бўйича рейд ўтказилди

    Ўтказилган рейдларда Миробод туманида 120 дан ортиқ баннер олиб ташланди. Шунингдек, Чилонзор ва Яккасарой туманларида ҳам демонтаж ишлари олиб борилди.

    Хусусан, Миробод ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида бугун олиб борилган рейд тадбирларида Нукус, Шаҳрисабз, Фарғона йўли ва бошқа қатор кўчаларда жойлашган кўп қаватли уйларнинг фасад қисми, пиёдалар йўлакларида ўрнатилган 120 дан ортиқ ноқонуний реклама ва турли эълонлар баннерлари демонтаж қилинди.

    Яккасарой туманидаги рейдда Бобур ва Нукус кўчаларида жойлашган 16 қаватли кўп қаватли уйнинг фасад қисмига жойлаштирилган реклама баннери тегишли соҳа масъулларининг хулосасига асосан бартараф этилди.

    Чилонзор туманида кўчалар ва катта йўллар чеккаларига ўрнатилган ноқонуний реклама баннерларини бартараф этиш ишлари олиб борилди. Хусусан, туманнинг Арнасой кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг олди томонига осиб қўйилган ноқонуний реклама баннерлари олиб ташланди.

    Мирзо Улуғбек туманида ҳам ноқонуний реклама баннерларини демонтаж қилиш юзасидан рейдлар ўтказилди.

    2024 йилнинг июлида Тошкент шаҳрида ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мажбурий тартибда демонтаж қилиниши бўйича пойтахт ҳокими қарори қабул қилинганди. Унга кўра, ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектларини демонтаж қилиш ишлари 2024 йил 31 декабрга қадар якунланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates