Тошкентда Ўзбекистон- Франция ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

    Жорий йил 5 майда Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон- Франция ҳукуматлараро комиссиясининг 9 йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Франция Ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва чет элдаги фуқаролар ишлари бўйича делегат вазири Оливер Бешт раислигида бўлиб ўтди.

    Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, ишбилармон доиралари вакиллари ҳам иштирок этди.

    Йиғилишда савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Ҳукуматлараро мулоқот доирасида товар айирбошлаш ҳажми ўсишининг ижобий тенденцияси қайд этилди. GSP+ бенефициари мақоми туфайли 2022 йилда Францияга юборилган экспорт қарийб 3,5 бараварга ўсди, жорий йилда эса ўзаро савдо ҳажми 3 баробар кўпайди. Шу билан бирга, икки томонлама савдони кенгайтириш ва диверсификация қилиш борасида мавжуд ресурсларни сафарбар этиш зарурлигига эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, савдо тўсиқларини бартараф этиш, савдо уйларини очиш, ўзаро кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, икки томонлама савдони ривожлантириш бўйича ўрта муддатли дастурни тасдиқлаш юзасидан чора-тадбирлар кўриш таклиф этилди.

    Тадбирда икки давлат иқтисодиётининг рақобатбардош устунликлари – Ўзбекистоннинг ресурслари, МДҲ, Европа Иттифоқи, Жанубий Осиё бозорларига чиқиш имкониятлари, ривожланган инфратузилмаси ҳамда француз ҳамкорларининг илғор технологияларини, тажрибаси, инновацион маҳсулотлари ва хизматларини синхронлаштириш асосида саноат кооперациясини чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Томонлар энергетика ва сув хўжалиги соҳасида амалдаги келишувлар ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратдилар. «Total Eren», «EDF», «Voltalia» ва «Suez» компанияларининг Ўзбекистондаги фаолиятига юқори баҳо берилди ҳамда мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида “яшил энергетика”ни ривожлантириш ва сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича муносабатларни кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

    Йиғилиш кун тартиби доирасида банк-молия ва туризм соҳаларида ҳам шерикликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

    Тадбир чоғида делегациялар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар диққат марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Францияга 2022-йил ноябрь ойида бўлиб ўтган расмий ташрифи якунлари бўйича қабул қилинган “Йўл харитаси”ни амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар ижроси бўлди.

    Йиғилиш якунлари бўйича ҲК йиғилишининг якуний баённомаси, Чимёнда умуммавсумий туристик марказини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, Қашқадарё вилояти ичимлик суви таъминоти тизимини модернизация қилиш ва Яккабоғ шаҳрида магистраль сув қувурлари қурилиши бўйича Ўзаро англашув меморандуми, Тўқимачилик саноатини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, “Чимён туристик зонасини қуриш” халқаро умуммавсумий курорт лойиҳаси доирасида шартнома имзоланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates