Учрашув чоғида икки мамлакат Ёшлар парламентлари етакчилари ва аъзолари ёшларга оид қонунчилик, волонтёрлик фаолияти, ёшларнинг медиа саводхонлиги соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳар бир давлатда ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини шакллантиришга қаратилган фаолияти ва лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Ундан сўнг учрашув иштирокчилари Сенат биноси ва унинг фаолияти билан танишди, Ёшлар парламентининг мақсад, вазифалари ҳамда ташкилий тузилмаси ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.