4-6 июнь кунлари бўлиб ўтган мусобақада қитъанинг 16та мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари деярли барча йўналишларда жамоавий баҳсларда 1-ўринни эгаллашди.
Мусобақа давомида Афғонистон, Иордания, Эрон ва Ироқ вакиллари ҳам медалларни қўлга киритишди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.