Тошкентда «Space Technology Conference STC-2022» халқаро конференцияси давом этяпти

    Айни кунларда Тошкентда «Space Technology Conference STC-2022» халқаро конференцияси бўлиб ўтяпти. Унда бир нечта хорижий давлатлар вакиллари ҳам иштирок этяпти.

    Бугун, 10 майда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ушбу конференциянинг очилиш маросимида қатнашиб, нутқ сўзлади.

    АКТ вазири дастлаб сўнгги йилларда Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасига катта эътибор қаратилаётгани, Ўзбекистон Президенти томонидан ушбу йўналишда устувор вазифалар белгилаб берилганини таъкидлаб ўтди.

    «Давлатимиз раҳбари томонидан ахборот коммуникация ва технологиялари соҳасини ривожлантириш бўйича жуда катта вазифалар олдимизга қўйилди ва жуда катта ишлар бошланди. Охирги ўтган ойлар ичида ҳам Ўзбекистон ўзига яраша дунёнинг кўпгина ахборот технологиялари мутахассиси ва компанияларини жалб этадиган марказга айланиб боряпти.

    Президентимиз Ўзбекистонни минтақавий ахборот технологиялари хабига айлантириш бўйича катта вазифаларни белгилаб берди ва ушбу вазифани амалга оширишдаги энг катта қадамлардан биттаси ҳам мана шу конференция бўлса керак. Чунки ушбу конференцияда дунёнинг жуда кўплаб экспертлари ва мутахассислари иштирок этяпти. Рақамлаштириш билан космик тадқиқотларни биргаликда олиб борамиз», – деди АКТ вазири конференция доирасида сўзлаган нутқида.

    Вазирнинг қўшимча қилишича, йўлдош алоқаси ҳудудларда аҳолини замонавий телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш имконини беради.

    «Олис, тоғли, чўл, дашт ҳудудлардаги аҳолининг сифатли ва ишончли телекоммуникация хизматларига бўлган эҳтиёжларини мақбул нархларда қондириш пировард мақсад қилганмиз. Шу билан бирга, космик технологиялар маълумотлар интеграцияси орқали биз имкон борича мамлакатимизнинг барча соҳаларини иқтисодий тармоқларини рақамлаштиришда олдимизга қўйилган вазифаларга тезроқ етишишга имконимиз бўлади.

    Инсон омилини камайтириш, ҳақиқий ҳолатни космик технологиялар орқали тез ва осон ўрганиш мамлакатни рақамлаштириш бўйича қўйилган вазифаларни тўлақонли амалга оширишга имконият очиб беради», – дея Ш. Шерматов.

    Халқаро конференция доирасида бир қатор халқаро компаниялар вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда тўлиқроқ маълумотлар тақдим этилади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates