Тошкентда тадбиркор дарахтларга шикаст етказди

    Зарар – 248 миллион 94 минг сўм.

    Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизматининг ёзишича, пойтахтда қурилиш олиб бораётган "ASCENDANT GROUP" МЧЖ дарахт ва буталарга шикаст етказиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Қурилиш майдонидаги жами 30 туп дарахт хатловдан ўтказилган.

    Шунга қарамай қурилиш ишларини олиб бориш жараёнида қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйган.

    Қайд этилишича, ҳудуддаги 3 туп ўрик, 2 туп гилос, 1 туп хурмо дарахтлари ҳамда 3 туп чинор, 1 туп шумтол дарахтлари ўсишдан тўхтайдиган даражада шикастлантирилган.

    Оқибатда табиатга етказилган зарар 248 миллион 94 минг сўмни ташкил этган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Прокуратура органларига тақдим этилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates